Менинг илмий ишларим туркий ҳужжатчилик тарихи, расмий услубининг илдизлари, унинг тарққиёти, эски ўзбек тилидаги сиёсий ва ҳуқуқий матнлар тарихи, атамалар тизими, эски туркий ёзма ёдгорликлар матншунослиги ва манбашунослиги масалаларига бағишланган.
Ўзбек тили расмий услубининг илдизлари узоқ ўтмишга эга. Бу теран илдизлар туркий давлатчилик тарихи билан узвий боғлиқ; ҳужжатчилик иши – давлатчилик тарихи билан изма-из юради. Ҳар бир давлат ўз ҳудудида иш юритиш қоғозлари ҳамда бошқарув ишлари, қолаверса, ёндош эллар билан қўшничилик алоқаларини ўз тилида бўлишини истайди. Айни ҳолат, давлатнинг ўзлигини намоён этувчи муҳим белгилардан бири саналади. Ўзбек давлатчилиги тарихида ҳам ҳужжатчилик ишларининг кўпроқ она тилида олиб борилганлигининг сабаби ҳам ана шунда. Ушбу сиёсий, тарихий ва лингвистик жараёнлар туркий ҳужжатлар услубининг тўла-тўкис, мукаммал бир қолипда шакллануви, туркий расмий ёзмалари услубнинг равнақига кенг йўл очиб берган.
Илк ва ўрта асрлардан бизга қадар етиб келган расмий матнлар, аждодларимизнинг иш юритувчилик соҳасидаги ёзма нутқ маданияти ҳамда расмий доираларда қўлланилган адабий меъёр ва уларнинг ҳуқуқий онгини кўрсатувчи энг ишончли далиллардир. Шу сабабли, расмий матн услуби йўналишида тадқиқот олиб бориш менинг илмий изланишларимнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Ҳозирга қадар 7 та монография, халқаро, республика, ОТМ миқёсидаги журнал ва илмий тўпламларда саксонга яқин илмий мақола ҳамда ўндан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар чоп эттирдим.
Тошкент давлат шарқшунослик институти Шарқ филологияси факультети илми толибларига “Умумий тилшунослик”, “Тилшунослик билимлари тарихи”, “Туркий тиллар тарихи”, “Туркий ёзувлар тизими” сингари фанлардан сабоқ бериб келмоқдаман.
2001–2008 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институти “Туркий тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси ва доценти сифатида фаолият кўрсатдим.
2008 йили “Туркий тиллар” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини олдим.
2008–2013 йилларда “Туркий тиллар” кафедраси мудири лавозимида ишладим.
2013 йилнинг февралидан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик институти Шарқ филологияси факультети декани лавозимида ишлаб келмоқдаман.
Мен 1979–1989 йилларда Шаҳрисабз шаҳридаги 4- сонли ўрта мактабда ўқиганман. 1990–1995 йилларда Тошкент давлат университети Ўзбек филологияси факультетида таҳсил олганман.
1995 йилдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳамид Сулаймонов номидаги Қўлёзмалар институти лаборанти, 1995–1997 йилларда мазкур институт аспиранти, 1997–2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти докторанти бўлганман. 1997 йилда “XIV–XV асрларда уйғур хатида битилган имтиёз ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларининг лисоний-услубий тадқиқи” мавзуида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилдим.
2001–2008 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институти “Туркий тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси ва доценти сифатида фаолият кўрсатдим. 2008 йили “Туркий тиллар” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини олдим.
2008–2013 йилларда “Туркий тиллар” кафедраси мудири лавозимида ишладим. 2013 йилнинг февралидан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик институти Шарқ филологияси факультети декани лавозимида ишлаб келмоқдаман.
2016 йили “Туркий расмий услубнинг юзага келиши ва такомили (илк ва ўрта асрлар)” мавзуидаги докторлик диссертациясини ёқладим.
Ўртада: Москва давлат университети Осиё ва Африка мамлакатлари институти профессори, атоқли турколог Д.Насилов, ўнгда: Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори, таниқли олим Қ, Содиқов, чапда: Қ.Омонов