Ушбу ҳужжат “Econtract” МЧЖга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Econtract мобил иловасидан фойдаланиш шартларини белгилайди.
УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Мазкур техник топшириқ O’zDST 1987:2018 стандартига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳанинг мақсадларига мувофиқ талаблар келтирилган. Лойиҳанинг асосий қисми дастурий таъминот яратишга ва фаолиятни рақамлаштиришга қаратилган.
1.1. Тизимнинг тўлиқ номи ва унинг шартли белгиланиши
Тизим тўлиқ номи: “Econtract” Фуқаролар орасида шартномаларни электрон рўйхатга олиш.
АТнинг қисқа номи: “Econtract”
1.2. Комплекс буюртмачиси ва ишлаб чиқувчи ташкилотларининг номи
Буюртмачи: МЧЖ Econtract
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнус Ражабий кўчаси 1 уй.
Телефон: +998 71 231-33-37
E-mail: info@iiv.uz, akt@iiv.uz
Ишлаб чиқувчи: Econtract.
1.3. Комплексни яратишга асос бўладиган ҳужжатлар рўйхати.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси;
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси;
“Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун;
“Электрон рақамли имзо”ги Қонуни
“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонун;
“Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонун;
“Ахборот олиш кафолатлари ва эркиноиги тўғрисида”ги Қонун;
“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонун;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сон Фармони;
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 сентябрдаги "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 447 сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 707 сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси киберхавфсизлик ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3458, 2023 йил 22 сентябрь).
1.4. Ишларни бошлаш ва тугатишнинг режа бўйича муддатлари
Тизимни яратиш ишларини бошлаш ва тугатишнинг режа бўйича муддатлари:
Бошлаш – 2024 йил 1 февраль.
Тугатиш – 2024 йил 30 декабрь.
Ахборот яратиш бўйича ишларнинг таркиби, мазмуни ва муддатлари мазкур техник топшириқнинг 5-бўлимида келтирилган.
1.5. Ишлар натижаларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби
Тизимини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга топшириш ишлари мазкур техник топшириқнинг олтинчи ва еттинчи бўлимларида келтирилган талаблар асосида буюртмачи томонидан қабул қилиб олинади.
Энг асосийси лойиҳалаштириш жараёнида ижрочи буюртмачи билан ҳамкорликда қуйидаги ишларни амалга ошириши шарт:
- Ахборотлаштириш объектида лойиҳа доирасида тадқиқот ўтказиш;
- Лойиҳа бўйича Ишчи лойиҳа ишлаб чиқиш ва буюртмачи билан келишиш (сценарийлар, дастурий таъминот интерфейслари ва архитектураси, маълумотномалар, фойдаланувчи роллари, схемалари ва бошқа дастурий-техник таъминотга қаратилган жараёнларни ўз ичига олган);
- Техник топшириқ ҳамда Ишчи лойиҳа асосида дастурий-техник таъминотни ишлаб чиқиш;
- Администратор йўриқномаларини ишлаб чиқиш;
- Фойдаланувчи йўриқномаларини ишлаб чиқиш;
- Тизимдан фойдаланиш бўйича ўқитиш;
- Тизимни дастлаб синов тариқасида ва тўлиқ фойдаланишга топширилади.
Тадқиқот ўтказишга қадар фаолият доирасидаги электрон шаклга ўтказиладиган ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотлар Буюуртмачи томонидан хатловдан ўтказилиб оптималлаштирилиши лозим. Бунда, зарур ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш ва ички буйруқлар билан фаолият тартибга солиниши зарур.
Буюртмачининг хохишига кўра, буюртмачининг ўз мутахассислари ҳамда (ёки) буюртмачи томонидан жалб этилган бошқа мутахассислар иштирокида ахборот тизимини қабул қилиб олиш учун махсус ишчи гуруҳи тузилиши мумкин.
Буюртмани қабул қилиш олдидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши шарт.
Буюртмачи бажарувчидан ахборот тизимини махсус ишчи гуруҳи олдида ҳимоя қилиш ва тизимнинг ишлаш тартибини тўлиқ тушунтириб беришни талаб қилишга ҳақли.
Буюртмачи томонидан шартномага асосан бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб, ахборот тизими буюртмачи томонидан фойдаланиш учун тўлиқ қабул қилиб олинган ҳисобланади.
Иш натижаларини тақдим этиш қуйидагилардан ташкил топади:
- тўлиқ ишлаб чиқилган ва буюртмачининг мутахассислари томонидан тўлиқ синовдан ўтказилган ахборот тизими;
- бюртмачининг мутахассислари учун тизимдан фойдаланиш тартиби бўйича ўтказилган ўқув;
- тизимдан фойдаланиш тартиби бўйича ишлаб чиқилган электрон шаклдаги йўриқнома.
2.КОМПЛЕКСНИНГ ВАЗИФАСИ ВА ЯРАТИШ МАҚСАДЛАРИ
Фуқаролар орасидаги оғзаки шартномавий муносабатларни электрон шаклга ўтказиш натижасида шартномани бир томонлама бузилиши ҳамда бажарилмасликни олдини олиш.
Шу билан бирга контрагентларни баҳолаш тизими орқали текшириш имкониятини яратиш. Интернет ва ижтимоий тармоқларда буюм олди-сотди пайти ёки хизмат кўрсатишда электрон шартнома тузиш орқали фирибгарларнинг қўлига тушиб қолишнинг олди олиниши режалаштирилган.
2.1. АТни комплекс вазифаси
“Econtract” Фуқаролар орасида шартномаларни электрон рўйхатга олиш АТнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Фуқароларнинг оғзаки келишувини электрон шаклда ўтказиш тартибини жорий этиш.
Электрон шаклда тузилган шартномаларни судга даъво муддати даврида маълумотлар базасида сақлаш.
Электрон шаклда тузилган шартномаларни ҳисобини юритиш.
Комплексни яратиш мақсадлари
Интернет, ижтимоий тармоқлар ва кундалик ҳаётда жисмоний шахслар орасида пайдо бўлаётган оғзаки келишувларни электрон форматга ўтказиш натижасида низолар сонини камайтириш.
Тузилган электрон шартномаларни қонунчиликка белгиланган даъво муддати даврида сақлаш.
Оғзаки келишувлар электрон форматга ўтказилганлиги, шунингдек томонларнинг шахсий маълумотлари бир бирига маълум бўлганлиги, пул ўтказмалари ва бошқа муҳим маълумотлар шартнома ва қўшимча битимларда қайд этилганлиги сабабли, фирибгарлик даражаси камаяди ва томонларга қонун ҳужжатларида назарда тутиган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконияти берилади.
Баҳолаш тизими (рейтинг, отзыв) ёрдамида шартнома тузишдан олдин контрагентни ўрганиш ва текшириш имкониятини таъминлайди.
3.АХБОРОТЛАШТИРИШ ОБЪЕКТИ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ
Айни пайтда жисмоний шахслар ўртасидаги битимларнинг аксарияти ёзма шартнома тузмасдан оғзаки равишда амалга оширилади. Бу эса, ўз навбатида, шартноманинг кўплаб бузилишига, шунингдек, шартнома тарафлари томонидан ўз мажбуриятларини қониқарсиз бажаришига олиб келади. Бундан ташқари, ҳозирда онлайн тарзда кўп келишувлар амалга оширилади. Одамлар ўзлари учун ҳеч қандай кафолатсиз пулни бошқа шахснинг картасига ўтказадилар ва кўпинча шартнома тарафларидан бири томонидан шартномани қониқарсиз бажарган тақдирда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконига эга эмаслар.
Маълумотларга кўра, фирибгарларнинг маълум қисми жабрланувчилардан келишувдаги ишни бажариш учун аванс тўловларини олиб, ўз мажбуриятларини бажармайди ва пулни ҳам қайтармайди. Кўпинча, бундай битимлар пайтида битимлар тарафлари бир-бирларини танимайдилар ва ўзаро тўловларни ишончлилик асосида амалга оширадилар. Ушбу турдаги битимлар қаторига ижтимоий тармоқлардаги келишувлар (Instagram, Facebook ва ҳ.к.), Интернет ва реклама биржаларидаги эълонлар (Olx.uz) ҳамда мессенжерлар (Telegram, WhatsApp) орқали амалга оширилган келишувлар киради.
Яна бир муаммо шундаки, шартномавий муносабатларга кирадиган одамлар ўзларининг контрагентлари тўғрисида маълумотга эга бўлмаслиги мумкин. Бунда, “E-contract” иловаси томонлар ким билан битим тузаётганини аниқ билиб олишлари, шартнома рўйхатдан ўтказилиши ва маълумотлар базасида сақланиши ва фойдаланувчилар FaceID тизими орқали шартномани имзолашлари орқали томонларнинг хавфсизлигини максимал даражада ошириш имкониятини беради, бу эса фойдаланувчига шартнома бўйича мажбурловларни виждонан бажармаган тақдирда судга мурожаат қилиш имкониятини беради.
Бундан ташқари, илова шартнома тарафларини деанонимизация қилиш орқали фирибгарлик даражасини кескин камайтириш учун шароит яратиши мумкин. Масалан, битта контрагент картага олдиндан тўловларни йиғиб ёки ўз хизматлари учун тўловни олиб ва иккинчи томонни блокка қўйиб йўқ бўлиб қолади. Бирор кишининг тизим орқали шартномани тасдиқлашдан бош тортиши унинг ҳалоллиги ҳақида ўйлашга сабаб бўлиши мумкин.
Юқорида келтириб ўтилган фаолиятни автоматлаштириш мақсадида Фуқаролар ўртасида электрон шартномалар тузиш мақсадида “e-contract” мобиль дастурини мақдсадга мувофиқ.
Мазкур ахборот тизими фойдаланувчиси Ўзбекистонда Республикасида рўйхатда турувчи жисмоний шахслар ҳисобланади. Юридик шахслар мазкур тизимдан фойдаланиш ушбу техник топшириқда кўзда тутилмаган.
4.ТИЗИМГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР (Back end)
Маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари сифатида — PostgreSQL тизимлари фойдаланиш лозим.
Дастурий таъминотни яратишда JAVA, JavaScript дастурлаш тили ва Spring framework va react фреймворк ҳамда кутубхоналаридан фойдаланиш зарур.
Тизим сервери ESXi VMware виртуализация технологияси асосида созланиб, Windows Server, Linux Server операцион тизимларидан зарурийлари ўрнатилиши лозим.
Изоҳ: Лойиҳаолди тадқиқотлар натижасига кўра Ижрочининг таклифига мувофиқ мазкур талабларга ўзгартириш киритилиши мумкин.
4.1.Умуман комплексга қўйиладиган талаблар
Ишлаб чиқиладиган ахборот тизимлари:
- техник топшириқда кўзда тутилган барча вазифаларни бажариши;
- мижоз — сервер технологиясида ишлаши;
- дастур оммавий, сўнги пайтларда қўлланилаётган, замонавий, тез ишловчи компютер тилларидан ва маълумотлар базасидан фойдаланган холда яратилиши;
- маълумот киритиш, излаш, ўзгартириш осон ва тез амалга оширилишини таъминлаш;
- буюртмачининг эҳтиёжларига кўра тизимга киритиладиган кичик ўзгаришларга тез ва осон мослашувчан бўлиши, шу билан тизимни сақлаш
ва техник қўллаб-қувватлаш харажатларининг камайишига ҳам эришилиши;
- келажакда тизимнинг функционал имкониятлари кўпайтирилиб, тизим такомиллаштириб борилиши мумкинлиги кўзда тутилган бўлиши;
- умумий маълумотлар базаси билан ишлайдиган бир қанча алоҳида модуллар шаклида яратилиб, ҳар бир модулни алоҳида такомиллаштириш ёки қўшимча модуллар қўшиш имконияти кўзда тутилган бўлиши;
- келажакда бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мумкинлиги кўзда тутилган бўлиши;
- техник воситалар ва малакали техник хизмат кўрсатишни оптимал даражада талаб қилиши;
- фойдаланувчилар учун қулай интерфейсга эга бўлиши ва оммабоп дастурий воситалар интерфейсларига ўхшаш бўлиши;
- маълумотларнинг ишончли сақланишини таъминлаши;
- дастур ўзбек ва рус тилида бўлиши ва кейинчалик бошқа тиллар қўшиш учун қулай модул остида бўлиши;
- маълумотларнинг қулай ва тушунарли кўринишларда акс эттирилишини таъминлаши лозим.
Тизим маълумотлар базаси, жараёнлар бошқарувчи сервер дастури (backend) web-browser орқали кириладиган маълумотларни бошқариш ва кўриш учун ёпиқ админ кабинети, мобиль илова ва тизим бўйича маълумотлар берувчи сайтдан иборат.
4.1.1.Комплекс структураси ва ишлашига қўйиладиган талаблар
“E-contract” комплекс ахборот тизими доирасида қуйидаги тизим ва модуллар яратилиши лозим:
“E-contract” ахборот тизими:
- Шартномалар намуналарини яратиш модули:
Ушбу бўлимда шартнома гуруҳлари, турлари ва наъмуналари маълумотлари киритилади. Шартнома туридан келиб чиқиб шартнома наъмунаси ва ушбу наъмунада ишлатиладиган ўзгарувчилар, ўзгарувчиларнинг созламалар маълумотлари киритилади.
- Шартномалар модули:
Ушбу модулда томонлар томонидан тузилган шартномалар, уларнинг версиялари, муҳокамалари ва шартнома тузувчилар томонидан тасдиқлаш жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
- Фойдаланувчилар модули:
Ушбу модулда фойдаланувчилар, улар томонидан телефон рақам ёки шахс тасдиқлаш бўйича амалга оширилган жараёнлар маълумотлари шаклланади.
- “Администратор” модули:
Ушбу бўлимда тизимда ишлатилган қўшимча классификаторлар бошқариш ва тизим бўйича мониторинг ишларини амалга ошириб борилади.
- Биллинг модули
Ушбу бўлимда шартнома учун тизимга тўлов қилиш ва тўлов тизимлари билан интеграциялар шаклланади.
Тизимнинг модуллари ҳамда уларнинг вазифалари мазкур техник топшириқнинг 4.2 бўлимида келтирилган.
Тизимнинг тўлақонли ва оптимал ишлашини таъминлаш учун, унинг модуллари ягона мажмуа сифатида ишлаши лозим. Асосий алоқа воситаси сифатида TCP/IP протоколи асосидаги (internet tarmog’i) (Back enddan so’rash) тармоғидан фойдаланилади. Буюртмачининг хохишига кўра, тизимдан TAS-IX тармоғи орқали фойдаланилиши ҳам мумкин. (internet tarmog’I bo’lsa bu qismi o’chiriladi)
Маълумотлар ташувчи тармоқ сифатида интернет тармоғидан фойдаланилади. Тизимдан фойдаланиш мобил қурилма ва планшетларда амалга оширилади.
Тизим фойдаланувчилари бутун республика бўйлаб, 100 000 та фойдаланувчидан кам бўлмаган миқдорда режалаштирилиши лозим.
Маълумотлар базаси марказлашган ҳолда Маълумотларни маҳаллий қайта ишлаш марказида сақланади.